Kurslar > > Ахборот технологиялари ва масофали укитиш |
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил феврал ойидаги «Миллий тармоқни яратиш ва дунё ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартиблаш тўғрисида»ги, 2002 йил 6 - июндаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот - коммуникация технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилиниши муносабати билан республикамизнинг олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва ўрта умумтаълим муассасаларининг Интернет тармоғига уланиши ва электрон алоқалар билан таъминланишига эътибор кучайди. Буларнинг ҳаммаси республика таълим муассасаларига янги ахборот технологияларини киритиш, янги усул ва воситалар билан жумладан, Интернетдан фойдаланиб ахборотлар излаш, электрон алоқалар билан танишиш ва масофадан туриб ўқитиш, электронлаштирилган форум, чат ва анжуманлар ўтказиш, электрон дасрлик ҳамда ўқув қўлланмалар яратиш ва уларни ўқув-тарбия жараёнида қўллашга қаратилган тадбирлардир.
Мамлакатнинг истиқболини ривожлантиришда илмий салохият ресурсларини ташкил этувчи иқтидорли ёш ўқитувчи ва илмий ходимлар катта ахамият касб этади. Шунинг учун уларга замонавий ахборот технологиялари сирларини очиб бериш ва уларнинг усул ҳамда воситаларини ўқув-тарбия жараёнида қўллашга доир билимларини ошириш хозирги куннинг энг долзарб вазифалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » ги 400-сонли қарорида «… академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрлари, шунингдек уларни ўқитишда иштирок этувчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби касбий савиясининг узлуксиз равишда ўсиши ва малакасини ошириб борилишини таъминлаш …» кўрсатилган.
Ана шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида, жумладан ёш педагог ва илмий ходимларни «Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш» курси бўйича малакаларини ошириш учун ушбу 40 соат (14 маъруза ва 26 соат Амалий машғулот)га мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди.
Асосий мақсад. Республикамизнинг таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш истиқболли педагог ва илмий кадрларга замонавий ахборот технологиялари воситалари ва методлари, жумладан, Интернетдан фойдаланиб ахборотларни излаш, электрон алоқадан фойдаланиш ва масофали ўқитиш бўйича билимларини бойитишдан ва улар орқали таълим муассасаларида тегишли соҳалар бўйича фанларни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишни янада самаралироқ ташкил қилишдан иборат.
Тингловчиларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар. Улар қуйидагилардан иборат:
– ахборот технолгияларининг усул ва воситаларини ўқув-тарбия жараёнидаги ўрнини билиш;
– ахборот хавфсизлиги ва уларни зарур эканлигини тушуниш;
– компьютер тармоқлари ва уларнинг техник воситалари ҳақида билимларга эга бўлиш;
– мавжуд ахборот излаш тизимларини билиш;
– Интернет тармоғидан ахборотлар излаш ва уларни ўқув-тарбия жараёнида қўллай олиш малакаларига эга бўлиш;
– электрон алоқа очиш ва ундан фойдаланиш йўлларини эгаллаш;
– телеконференция, виртуал лаборатория ва кутубхона, билимлар омбори ҳақида тассавурга эга бўлиш;
– масофали ўқитиш технологиясининг таълимдаги ўрнини тушуниш;
– очиқ таълим муассасалари ҳақида маълумотга эга бўлиш ва масофали ўқитиш курсларидан фойдаланиш услубларини эгаллаш;
– электрон дарслик ўрни, тузилиши ҳақида тассавурга эга бўлиш ва уларни дарс жараёнида қўллаш усулларини эгаллаш.
Асосий тушунчалар. Ахборот, ахборот технологиялари, ахборт хавфсизлиги, компьютер вируслар, криптография, техник ҳимоя, ахборот хавфсизлиги стандартлари, Интернет, интранет, компьютер тармоғи, домен, гиперматн, web-саҳифа, ахборот излаш тизимлари, тақдимот, сайт, ахборот ресурслари, электрон алоқа, телеконференция, форум, чат, виртуал лаборатория, виртуал кутубхона, виртуал ўқув юрти, маълумотлар банки, билимлар омбори, масофали ўқитиш, масофали таълим, электрон дарслик, электрон қўлланма.
A`zo bo`lish uchun tizimga kiring.
Agar ro`yhatdan o`tmagan bo`lsangiz Ro`yhatdan o`tish ingiz mumkin