Kurslar > > Таълим муассасалари бошқаруви |
Мамлакатимизда миллий истиқлол ғоялари асосида янги жамият барпо этилмоқда. Мустақиллик пойдевори тобора мустаҳкамланиб бораётир. Халқ ўз ери, ўз тили, ўз динига эга бўлди. Унинг миллий ғурури, иззат-обрўси тикланди. Қадриятларимиз, маънавий меросимиздан баҳраманд бўлмоқдамиз. Кундан-кунга республикамизда маънавият ва маърифат ривожига жуда катта эътибор берилмоқда.
Тафаккуримиз тарзи шўролар таълимотига мос келадиган мутелик, тобелик, руҳида шаклланди. Афсуски, баъзи кишилар бу ғоя таъсиридан ҳали ҳам қутилган эмас. Бу қусурларга қарши курашиш ҳаммамизнинг олдимизда турган долзарб муаммо ҳисобланади.
Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек: «пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир» (Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т., 1995, 46-бет). Шундай жамиятга муносиб, юқори малакали, ҳозирги замон талабларига ҳар тарафлама жавоб берадиган ватанпарвар, юксак маънавиятли, фидойи мутахассислар тайёрлаш, мақсадли равишда уларнинг малакасини ошириш долзарб вазифа бўлиб турибди.
Асосий мақсад. Республикамизнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар кадрларнинг касбий махоратини ошириш, улар онгига миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойилларини, хуқуқий- демократик жамият қуриш қадриятларини сингдириш, шунингдек уларга раҳбар мехнатини ташкил қилиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш, қонунийлик ва интизомни таъминлаш, ташкилий тузилмани шакллантириш, раҳбар ходимларининг маданияти ва шу каби билимларни бериш кўзда тутилган.
Тингловчиларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар: раҳбарнинг иш кунини режалаштиришни билиш; қарор қабул қилиш малакасига эга бўлиш; мажлисларни самарали ўтказа олиш; жамоаларда вужудга келаётган ёки келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва ҳал этиш кўникмаларини эгаллаш, бошқарувчилик кўникмаларига эга бўлиш, бошқаришда қонун устуворлиги ва ижро интизомини таъминлаш усулларини билиш, мулоқот ҳақида тушунчага эга бўлиш, жамоада самарали ташкилий тузилмаларни шакллантира олиш, таълим муассасасини бошқариш хусусиятлари ҳақида атрофлича тассавурга эга бўлиш, раҳбар ва ташкилот маданиятини тушуниш, олий инсоний, маънавий ва ахлоқий туйғулар ҳақида тушунчага эга бўлиш, талабаларнинг дунёқараши ва эътиқодини шакллантириш ҳақида тушунчаларга эга бўлиш, комил инсон тарбиясида маънавий баркамолликка эришишнинг ўрни ва мавқеини белгилаб олиш, шахс маънавиятини ривожлантириш омиллари ва воситаларини билиб олиш, ҳуқуқий онгни ўстириш маънавий баркамолликка эришишнинг асосий талабларидан бири эканини тушуниш, Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат, демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти ривожланиш хусусиятларини англаш, демократик жамиятнинг моддий негизи – бозор иқтисодиётини шакллантириш муаммоларини билиб олиш, маънавий юксалишнинг демократик жамият қуриш жараёнидаги устувор йўналиш эканини билиб олиш, халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарблигини англаш.
A`zo bo`lish uchun tizimga kiring.
Agar ro`yhatdan o`tmagan bo`lsangiz Ro`yhatdan o`tish ingiz mumkin