Anonim so`rov

Bu saytni borligini qayerdan bildingiz?

Танловга ҳужжат топширган барча номзодлар диққатига!

ЭЪЛОН!

«Истеъдод» жамғармасининг 2017/2018 ўқув йили учун эълон қилган Танловига ҳужжат топширган барча номзодлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПФ-5121-сон Фармони билан тасдиқланган «Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» ва Қабул комиссияси тасдиқлаган режага мувофиқ, 2017 йилнинг 16-19 октябрь кунлари чет элда малака ошириш ва стажировка ўташ бўйича «Истеъдод» жамғармаси базасида номзодларни саралаш Танлови ўтказилади.

Шу муносабат билан танлов ўтказиш Графиги эълон қилинмоқда.

Қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришингизни сўраймиз:

-      Танлов графигини диққат билан кўриб чиқинг ва ундан ўзингизга тегишли маълумотларни топинг;

-      танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақтига диққат билан эътибор беринг;

-      белгиланган вақтдан 30 минут олдин Жамғармага етиб келишни унутманг;

-      танловга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи расмий ҳужжат) билан келишингиз шарт;

-      танлов ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171-уй, «Истеъдод» жамғармаси биноси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси

13.10.2017, 10.2017_INGLIS_TILI_TOSHKENT.PDF, 301.19 KB
13.10.2017, 10.2017_RUS_TILI_TOSHKENT.PDF, 311.12 KB
13.10.2017, 10.2017_INGLIS_TILI_TOSHKENT.PDF, 278.3 KB
13.10.2017, 10.2017_RUS_TILI_TOSHKENT.PDF, 365.39 KB
13.10.2017, 10.2017_INGLIS_TILI_JIZZAX_SIRDARYO_SAMARQAND.PDF, 286.98 KB
13.10.2017, 10.2017_RUS_TILI_JIZZAX_SIRDARYO_SAMARQAND.PDF, 362.19 KB
13.10.2017, 10.2017_INGLIS_TILI_ANDIJON_FARG_ONA_NAMANGAN_VA_BOSHQALAR.PDF, 376.11 KB
13.10.2017, 10.2017_RUS_TILI_ANDIJON_FARG_ONA_NAMANGAN_VA_BOSHQALAR.PDF, 471.01 KB
13.10.2017, 10.2017_INGLIS_TILI_QORAQALPOG_ISTON_XORAZM.PDF, 268.53 KB
13.10.2017, 10.2017_RUS_TILI_QORAQALPOG_ISTON_XORAZM.PDF, 359.63 KB