Anonim so`rov

Bu saytni borligini qayerdan bildingiz?

“Истеъдод” жамғармаси танловига чет элга малака ошириш ва стажировкага бориш мақсадида ҳужжат топширган номзодлар билан турли чет тиллари бўйича суҳбат ўтказиш ҚЎШИМЧА ГРАФИГИ эълон қилинади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПФ-5121-сон Фармони билан тасдиқланган «Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» ва Қабул комиссияси тасдиқлаган режага мувофиқ, 2017 йилнинг 23 октябрь куни чет элда малака ошириш ва стажировка ўташ  бўйича «Истеъдод» жамғармаси базасида номзодларни саралаш Танлови ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, турли чет тиллари бўйича танлов ўтказиш қўшимча Графиги тасдиқланди.

Қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришингизни сўраймиз:

-  Танлов графигини диққат билан кўриб чиқинг ва ундан ўзингизга тегишли маълумотларни топинг;

-  танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақтига диққат билан эътибор беринг;

-  белгиланган вақтдан 30 минут олдин Жамғармага етиб келишни унутманг;

-  танловга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи расмий ҳужжат) билан келишингиз шарт;

-  танлов ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171-уй, «Истеъдод» жамғармаси биноси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси

18.10.2017, PDF, 316.59 KB