Anonim so`rov

Bu saytni borligini qayerdan bildingiz?

PhD ва магистратура дастурлари бўйича танлов графиги

«Истеъдод» жамғармаси танловига чет элга PhD ва магистратура дастурлари бўйича чет элда таълим мақсадида ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказиш


ГРАФИГИ


эълон қилинади!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПФ-5121-сон Фармони билан тасдиқланган «Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» ва Қабул комиссияси тасдиқлаган режага мувофиқ, 2017 йилнинг 23-25 октябрь кунлари чет элда PhD ва магистратура дастурларида таълим олиш  бўйича «Истеъдод» жамғармаси базасида номзодларни саралаш Танлови ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, танлов ўтказиш Графиги тасдиқланди (қуйида келтирилган файллардан юклаб олиниши мумкин).

Қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришингизни сўраймиз:

-  Танлов графигини диққат билан кўриб чиқинг ва ундан ўзингизга тегишли маълумотларни топинг;

-  танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақтига диққат билан эътибор беринг;

-  белгиланган вақтдан 30 минут олдин Жамғармага етиб келишни унутманг;

-  танловга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи расмий ҳужжат) билан келишингиз шарт;

-  танлов ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171-уй, «Истеъдод» жамғармаси биноси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси

18.10.2017, BOSHQA_TILLAR-23_OKTYABR.PDF, 268.04 KB
18.10.2017, RUS_TILI-23_OKTYABR.PDF, 277.31 KB
18.10.2017, INGLIZ_TILI-24_OTYABR.PDF, 293.46 KB
18.10.2017, INGLIZ_TILI-25_OTYABR.PDF, 286.03 KB